locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Флорентино Перес Мбаппе билан шошилинч учрашув ўтказади

«Реал» президентини франциялик футболчининг хатти-ҳаракати хавотирга солмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби президенти Флорентино Перес ҳужумчи Килиан Мбаппе билан шошилинч учрашув ўтказишни режалаштирмоқда. Мазкур суҳбат франциялик футболчи 11 июн куни старт оладиган Жаҳон чемпионатига жўнаб кетгунига қадар бўлиб ўтиши кўзда тутилган. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, «Қироллик клуби» раҳбарини Мбаппенинг ўзини тутиши хавотирга солмоқда. Пересга маълум бўлишича, форвард ўзини жамоадошларидан узоқроқ тутмоқда, қолган футболчилар эса унинг баъзи ҳаракатларини тушунишмаяпти.

Шунга қарамай, «Реал»да Килианни ҳануз асосий таркиб ўйинчиси деб ҳисоблашади. Переснинг ўзи ҳам Мбаппени «қаймоқранглилар»нинг энг яхши футболчиси сифатида кўради, бироқ клубда ҳеч ким алмаштириб бўлмас даражада дахлсиз эмаслигини ҳам яхши билишади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг