locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Флик: «Ўйинни назорат қилишга эришдик»

"Барселона" устози "Хетафе"га қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Флик: «Ўйинни назорат қилишга эришдик»
Фото: Getty Images
Испания Ла Лигаси
10.10.2026, Як.
Барселона
3
Хетафе
0

“Барселона” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик “Хетафе”га қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.

"Бугун биринчи голни колдан келганича эртароқ уриш жуда муҳим эди. Бу бизга ишонч бағишлади, чунки бир неча ҳафталик танаффусдан сўнг бу одатда осон кечмайди. Аммо "Хетафе" жуда яхши ҳимояланадиган жамоа бўлишига қарамай, ажойиб ўйин ўтказдик. Улар лигада ҳимояланиш бўйича энг яхшилардан бири ҳисобланади. Биз ҳам юқори даражада ҳимояландик. Ўйинни назорат қилишга эришдик.

Барча футболчилар ўз даражасида бўлиши жуда муҳим. Баъзи позицияларда бизда олий даражадаги учтадан футболчи бор. Жамоада ажойиб муҳит ҳукм сурмоқда, ҳар бир киши жамоа учун ўйнамоқда. Охир-оқибат, ҳамма гап жамоа ва клубда", — дейди Фликнинг сўзларини Marca нашри.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг