locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Флик “Барселона”да яна иккита позицияни мустаҳкамламоқчи

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Флик “Барселона”да яна иккита позицияни мустаҳкамламоқчи
ФОТО: Getty Images

Каталониянинг “Барселона” клуби бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик жамоанинг ёзги трансфер сиёсатига мамнун. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ каталонияликлар дарвозабон Жоан Гарсия билан шартнома имзолади ва “Атлетик Бильбао” ҳужумчиси Нико Уильямсни ўз сафида кўришга яқин турибди.

Манбага кўра, немис мутахассиси энди клубнинг яна иккита позициясини мустаҳкамлашни истамоқда.

Мураббийнинг фикрича, жамоа Жюль Кундeнинг ўрнини тўлдира оладиган ўнг қанот ҳимоячиси ва Роберт Левандовскининг ўрнини босадиган ҳужумчи билан шартнома имзолаши керак.

Маълумот учун, Ҳанси Флик бошқарувидаги “Барселона” ўтган мавсум Ла Лигада чемпион бўлди, шунингдек, Испания Кубоги ва Суперкубогини ҳам қўлга киритди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг