locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ФИФА Винисиус Жуниорни манфаатлар тўқнашуви учун икки йилгача дисквалификация қилиши мумкин

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФИФА Винисиус Жуниорни манфаатлар тўқнашуви учун икки йилгача дисквалификация қилиши мумкин
Расм: gettyimages.com Винисиус Жуниор

Marca нашрининг маълумотига кўра, Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) томонидан текширув остига олинган. Бразилиялик футболчи манфаатлар тўқнашуви қоидаларини бузганликда гумон қилинмоқда - манбага кўра, у бир нечта футбол клубига эгалик қилиши мумкин. Агар бу ҳолат тасдиқланса, Винисиус футбол фаолиятидан икки йилгача четлатилиши мумкин.

Жорий мавсумда 24 ёшли ҳужумчи «Реал» сафида барча мусобақаларда 47 та ўйинда иштирок этди, 21 та гол урди ва 15 та голли узатма амалга оширди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача давом этади. Transfermarkt портали маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 200 миллион еврога тенг.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг