locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ферран Торрес операция қилинди ва мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ферран Торрес операция қилинди ва мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади
ФОТО: Getty Images

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Ферран Торрес кўричаги яллиғланиб, операция қилинди. Бу ҳақда “кўк-анорранглилар” матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, операция 14-май куни бўлиб ўтган. Жарроҳлик амалиёти шифокорлар Королеу ва Баррос томонидан Барселона касалхонасида клуб тиббиёт ходимлари назорати остида амалга оширилган.

Қайд этилишича, Торрес мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади.

Маълумот учун, Ферран жорий мавсум барча турнирларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 28 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг