locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Фермин Лопес Саудия клубидан катта таклиф олди

Бироқ у "Барселона"ни тарк этмоқчи эмас.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фермин Лопес Саудия клубидан катта таклиф олди
Фото: Getty Images

“Барселона” ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Фермин Лопес Каталония клубини тарк этиши мумкин.

Diario Sport хабарига кўра, 22 ёшли футболчи Саудия Арабистоннинг “Ал-Аҳли” клубидан катта таклиф олган.

Қайд этилишича, “Барселона” Лопесни сотишга тайёр. Бироқ футболчининг ўзи жамоани тарк этмоқчи эмас.

Аввалроқ унга АПЛ ва А Серия жамоалари ҳам таклиф билан чиқишган. Бироқ у “Барса”да қолишни истаётганини маълум қилганди.

Ўтган мавсум Лопес Ла Лигада 28та ўйинда 6та гол урди ва 5та ассистни ўз ҳисобига ёзиб қўйганди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг