Фабио Каннаваро: «Жамоага келганимиздан буён асосий эътибор футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга қаратилди»
Жаҳон чемпионати K гуруҳи 2-туридан ўрин олган Португалия-Ўзбекистон қарама-қаршилиги олдидан Миллий Жамоа бош мураббийи Фабио Каннаваро расмий матбуот анжуманида иштирок этди.
photo: gettyimages
Жаҳон чемпионати
23.06.2026, Як.
Португалия
5
Ўзбекистон
0
Жаҳон чемпионати K гуруҳи 2-туридан ўрин олган Португалия-Ўзбекистон қарама-қаршилиги олдидан Миллий Жамоа бош мураббийи Фабио Каннаваро расмий матбуот анжуманида иштирок этди.
«Жамоага келганимиздан буён асосий эътибор футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга қаратилди. Айрим футболчилар турли чемпионатларда ўйнаган, баъзиларда эса маълум муаммолар мавжуд эди.
Шунга қарамай, сўнгги ўйин давомида футболчиларнинг ҳолати яхши эканини кўрдим. Жамоа учрашувни юқори темпда якунлади ва барча ўзини яхши ҳис қилди»,-деди мутахассис.
Эслатиб ўтамиз Португалия-Ўзбекистон баҳси 23-июн куни Тошкент вақти билан 22:00 да бошланади.
Иброҳим Жалолов
Редактор