Фабио Каннаваро: «Португалия фақат Роналдудан иборат эмас»
Жаҳон чемпионати K гуруҳи 2-туридан ўрин олган Португалия-Ўзбекистон қарама-қаршилиги олдидан МиллийЖамоа бош мураббийи Фабио Каннаваро расмий матбуот анжуманида иштирок этди.
«Аввал ҳам айтганимдек, биз фақат Криштиануга қарши ўйнамаймиз. У футбол тарихидаги энг буюк футболчилардан бири, бироқ Португалия фақат Роналдудан иборат эмас. Уларнинг асосий таркибида ҳам, захирасида ҳам жуда кўп юқори савияли футболчилар бор. Шунга қарамай, жарима майдонида Роналдуни бир лаҳзага ҳам эътиборсиз қолдириб бўлмайди.
У стандарт вазиятларда ҳам, ўйин давомида ҳам исталган пайт гол уришга қодир. Шу боис бутун ўйин давомида максимал даражада диққатли бўлишимиз керак»,—деди мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, Португалия-Ўзбекистон баҳси 23-июн куни Тошкент вақти билан 22:00 да бошланади.