locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Фабио Каннаваро: «Масала кўп югуришда эмас, тўғри югуришда»

Жаҳон чемпионати K гуруҳи 2-туридан ўрин олган Португалия-Ўзбекистон қарама-қаршилиги олдидан Миллий Жамоа бош мураббийи Фабио Каннаваро расмий матбуот анжуманида иштирок этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фабио Каннаваро: «Масала кўп югуришда эмас, тўғри югуришда»
photo: gettyimages
Жаҳон чемпионати
23.06.2026, Як.
Португалия
5
Ўзбекистон
0

Жаҳон чемпионати K гуруҳи 2-туридан ўрин олган Португалия-Ўзбекистон қарама-қаршилиги олдидан Миллий Жамоа бош мураббийи Фабио Каннаваро расмий матбуот анжуманида иштирок этди.

«Статистикаларни таҳлил қилиш осон эмас. Масалан, тўпнинг ҳаракат тезлигига қарасангиз, футболчиларнинг техник маҳорати қай даражада юқори эканини тушунишингиз мумкин. Мен фақат жисмоний кўрсаткичларга қарашни ёқтирмайман. Чунки охирида энг муҳими — тўпни қандай назорат қилишингиз, қандай пас беришингиз ва уни қай даражада кам йўқотишингиздир.

Менимча, агар сиз ўйин давомида тўпни 20 марта йўқотсангиз, уни қайтариб олиш учун 20 марта югуришингизга тўғри келади. Бу эса жуда муҳим омил. Португалиянинг статистикаси эса, албатта, кўп жиҳатлар бўйича юқори даражада. Биз буни биламиз ва таҳлил қилиб чиқдик.

Шу билан бирга, биз майдонда тартибсиз равишда ҳар томонга югуриб юришимиз керак эмас. Масала кўп югуришда эмас, тўғри югуришда. Тўпни йўқотмаслик ва уни қаерда қайтариб олишни билиш муҳим», — деди мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Португалия-Ўзбекистон баҳси 23-июн куни Тошкент вақти билан 22:00 да бошланади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг