locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эндрик клублар ўртасидаги ЖЧни ўтказиб юборади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Эндрик клублар ўртасидаги ЖЧни ўтказиб юборади
Фото: Getty Images

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Эндрик ўнг оёғидан жароҳат олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси "Севилья"га (0:2) қарши ўйиннинг иккинчи бўлимида жароҳат олди. Якшанба кунги учрашувнинг 58-дақиқасида у алмаштирилди.

Натижада бразилиялик футболчининг ўнг оёғининг сон қисмидан жароҳат олгани аниқланди. Қайта тиклаш тахминан икки ой давом этиши кутилмоқда.

Шу тариқа Эндрик Ла Лигада "Реал Сосьедад"га қарши ўйнамайди ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этмайди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг