locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эндрик қишки трансферлар вақтида жамоасини ўзгартириши мумкин

Бразилиялик ҳужумчи Алонсо қўл остида ҳали бир дақиқа ҳам майдонда ҳаракат қилмади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Эндрик қишки трансферлар вақтида жамоасини ўзгартириши мумкин
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Эндрик фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин. Бу ҳақда ESPN нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, 19 ёшли бразилиялик футболчига Европанинг бир қатор клублари қизиқиш билдирмоқда. Улардан бири сифатида Франциянинг «Марсель» клуби тилга олинмоқда. Ушбу жамоа қишки трансферлар вақтида «Реал»га расмий таклиф юборашга тайёр.

Шу билан бирга, Эндрикнинг яқинлари унинг кетиши ҳақида гапиришга эрта, деб ҳисобламоқда. Уларнинг фикрича, бу масала кўплаб омилларга боғлиқ бўлади, хусусан ўйин амалиётига.

Эслатиб ўтамиз, Хаби Алонсо бош мураббийлик лавозимини эгаллаганидан бери Эндрик умуман майдонга тушмади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг