Элит ОЧЛ. Бугун «Насаф» Қаршида «Ал-Ҳилол»ни қабул қилади
Ушбу учрашув соат 18:45 да "Қарши" марказий стадионида бошланади.
Фото: Насаф ПФК
Элит Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-тур доирасида Қаршининг "Насаф" клуби ўз уйида Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" жамоасига қарши баҳс олиб боради.
Ушбу учрашув соат 18:45 да "Қарши" марказий стадионида бошланади.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалги турда Рўзиқул Бердиев шогирдлари Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" жамоасига қарши сафарда баҳс олиб бориб 2:4 ҳисобида мағлубиятга учраган эди.
Бугуги баҳсда “аждарлар” қизил рангли футболкаларда майдонга тушади. Рақиб эса тўлиқ кўк рангли либосларда ҳаракат қилади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист