Душан Влахович фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин
ФОТО: Getty Images
Туркиянинг “Фенербахче” клуби ёзги трансферлар вақтида “Ювентус” ҳужумчиси Душан Влаховични сотиб олиш устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда Sabah нашри хабар берди.
Манбага кўра, турк клуби сербиялик футболчи учун 40 миллион евро таклиф қилишга тайёр. “Фенербахче” ушбу маблағни жамоа аъзоси Юсуф Эн-Несирини саудияликларга сотиш орқали ишлаб топмоқчи.
Қайд этилишича, турклар Эн-Несирини 30 миллион евроға қўйиб юбориши мумкин. Қолган 10 миллион еврони эса клуб бюджети ёки ҳомийлардан олишни мақсад қилган.
Маълумот учун, Влахович жорий мавсум барча турнирларда 38 та ўйинда майдонга тушиб 14 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 45 миллион евроға баҳоланмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист