Драмане Салу «Динамо»ни тарк этди
«Динамо» ПФК ўтган ярим йилликдан кейин таркибни трансформация қилиш жараёнини давом эттирмоқда.
photo: Dinamo fk
«Динамо» ПФК ўтган ярим йилликдан кейин таркибни трансформация қилиш жараёнини давом эттирмоқда.
Суперлигада юзага келган танаффус ва мавсумнинг иккинчи қисми олдидан «Динамо» жамоаси Буркина-Фасолик яримҳимоячи Драмане Салу билан келишувни икки томонлама ўзаро тўхтатганини маълум қилади ва футболчи билан дўстона хайрлашди.
Клуб легионер футболчининг Самарқанддаги ярим йиллик фаолияти учун миннатдорчилик билдиради ва Салунинг кейинги фаолиятига омад ва зафарлар тилаб қолади", - деб ёзилади клуб расмий саҳифасида.
Иброҳим Жалолов
Редактор