locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Динамо» жамоаси бугундан Самарқандда йиғин бошлайди

Жамоа тўлиқ таркибда йиғилади.
«Динамо» жамоаси бугундан Самарқандда йиғин бошлайди
Фото: Динамо ПФК

30 июндан 11 июлга қадар Қирғизистонда ўқув-машғулот йиғини ўтказган «Динамо» жамоаси бугун, 13 июлдан сўнгги тайёргарлик жараёнини Самарқандда ўтказади.

Вадим Абрамов бош мураббийлигидаги жамоамиз бугундан Суперлига 12-тури доирасидаги «Қизилқум»га қарши ўйинга сўнгги тайёргарликка киришади.

Жамоа тўлиқ таркибда йиғилади. Бугунги машғулот жараёни Чархин қўрғонидаги «Динамо» футбол мактаби майдонида ўтиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, «Динамо» 18 июл куни Навоийда «Қизилқум» меҳмони бўлади.

Асосий воқеаларни кузатиб боринг!
Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг