locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Девид Бекхем: “Ҳеч кимни Месси билан таққослаб бўлмайди, лекин Ямал бир кун келиб у билан тенглаша олади”

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Девид Бекхем: “Ҳеч кимни Месси билан таққослаб бўлмайди, лекин Ямал бир кун келиб у билан тенглаша олади”
ФОТО: Getty Images

“Интер Майами” клуби хўжайини Девид Бекхем “Барселона” вингери Ламин Ямал ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

“Менимча, ҳеч кимни Лионел Месси билан таққослаб бўлмайди, лекин Ямал мен кўрган барча футболчилар ичида унга энг яқини. Бир кун келиб у Лео билан тенглаша олишига ишонаман. Бундай футболчилар 20-30 йилда бир келади.

У эндигина 17 ёшда ва “Барселона” таркибида аллақачон 100 та ўйин ўтказишга улгурган. Мен ҳар доим айтганман, бу болалар ҳали жуда ёш ва агар улар етарли даражада яхши бўлса, буюк футболчи бўла олишади. У “Барселона”да ўсган, академияда тарбияланган ва ажойиб ёш иқтидор эгаси”, - дейди Бекхем.

Маълумот учун, Ямал жорий мавсум барча турнирларда 51 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 24 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 180 миллион евроға баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг