locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Де Йонг “Барселона”даги келажаги ҳақида гапирди

Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Де Йонг “Барселона”даги келажаги ҳақида гапирди
ФОТО: Getty Images

Каталониянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Френки де Йонг жамоадаги келажаги ҳақида гапирди. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунга етади.

“Ўйлайманки, “Барса” билан шартномамни узайтираман. Юз фоиз ишончим комил эмас, лекин ҳаммаси яхши бўлса, бу амалга ошади. Мен шартномамни шу ёзда янгилаш ниятидаман, лекин нима бўлишини кўрамиз.

Бу музокаралар масаласи ва бу қачон содир бўлишини аниқ айта олмаймиз. Муҳими, ҳар икки томон ҳам буни хоҳлайди. Ўйлайманки, биз буни амалга ошира оламиз”, – дейди де Йонг.

Маълумот учун, голландиялик футболчи 2019 йилдан буён “Барселона” сафида тўп сурмоқда. Бу давр ичида у барча турнирларда 259 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва 23 та голли узатмани амалга оширди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг