Де Йонг \"Барселона\" билан шартномани узайтиради
Фото: Getty Images
“Барселона” ярим ҳимоячиси Френки Де Йонг келажаги борасида бир қарорга келди, дея хабар беради Diario Sport нашри.
Манбага кўра, "кўк-анорранглилар" Френки билан шартномани 2029 йилгача узайтириш бўйича қисман келишувга эришган.
Клуб нидерландиялик футболчи билан битимни узайтириш орқали маошини қайта тақсимлаш имкониятига эга бўлади.
Бу эва Билбаонинг "Атлетик" клуби вингери Нико Уильямсни сотиб олишда муҳим омил бўлиши мумкин.
Якунланган мавсумда Де Йонг барча мусобақаларда 46 та учрашувда қатнашиб, иккита гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди. Ярим ҳимоячининг "Барселона" билан амалдаги шартномаси келаси ёзгача амал қилади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист