Де Хеа Роналдунинг “Ан-Наср” билан шартномасини узайтирганига кинояли муносабат билдирди
ФОТО: Getty Images
“Фиорентина” клуби дарвозабони Давид де Хеа Криштиану Роналдунинг “Ан-Наср” билан шартнома имзолаши ҳақидаги постига ҳазиломуз изоҳ ёзди.
Роналду шундай ёзган эди: “Янги боб бошланди. Худди шу иштиёқ, бир орзу. Келинг, бирга тарих яратамиз”.
“Ва текинга ўйнаң😂👀”, — деб ёзган Де Хеа.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВда Роналду янги шартномасига биноан 575 миллион евро атрофида маош олиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Таъкидланишича, 40 ёшли футболчи “Ан-Наср” таклиф қилаётган бошқа бонуслар ҳисобига ҳам ўз даромадини ошириш имкониятига эга бўлади ва бунинг натижасида икки йил ўйнаб, 500 миллион фунт стерлингдан кўп ишлаб олиши мумкин бўлади.
Насрулло Каримов
Журналист