locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дани Ольмо ва Пау Виктор “Барселона” сафида ўйнашда давом этишлари мумкин

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дани Ольмо ва Пау Виктор “Барселона” сафида ўйнашда давом этишлари мумкин
ФОТО: fcbarcelona.com

Испания Олий спорт кенгаши (CSD) Дани Ольмо ва Пау Викторни рўйхатдан ўтказиш масаласида “Барселона” тарафида бўлди. Бу ҳақда Эл Наcионал хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Каталония клуби Ольмо ва Виктор билан молиявий фейр-плей параметрлари яхшилангани сабаб шартнома имзолашга муваффақ бўлди. “Кўк-анорранглилар” ўз стадионидаги ВИП ўриндиқларни 100 миллион еврога сотган эди.

Ла Лига эса бу масалада қайта текширув амалга ошириб, клубнинг фойда ва зарарлари тўғрисидаги ҳисоботда даромад етишмаётгани аниқланганини айтди.

Маълумот учун, Ольмо жорий мавсум “Барселона” сафида жами 28 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Виктор эса 22 та ўйинда 2 та гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг