Чиро Иммобиле А Серияга қайтиши мумкин
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Transfermarkt.com
Истанбулнинг “Бешиктош” клуби марказий ҳужумчиси Чиро Иммобиле Туркия Суперлигасини тарк этиб, А Серияга қайтиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.
Манбага кўра, тажрибали футболчига Италиянинг бир қатор клублари қизиқиш билдирмоқда. Жорий мавсум якунланиши мумкин.
Маълумот учун, Иммобиленинг “Бешиктош” билан тузган амалдаги шартномаси 2026-йилга қадар мўлжалланган. Унинг Трансфермарктдаги нархи 2,8 миллион евроға баҳоланмоқда.
Чиро жорий мавсум Туркия чемпионатида 25 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол уриб ва 3 та голли узатмани амалга оширди.