locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бундеслига. «Бавария» сафарда «Юнион» билан дуранг ўйнади

Мюнхенликлар мавсумда илк бор очко йўқотди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бундеслига. «Бавария» сафарда «Юнион» билан дуранг ўйнади
ФОТО: Getty Images
Бундеслига Германия
08.11.2025, Як.
Юнион
2
Бавария
2

Германия Бундеслигасининг 10-туридан ўрин олган баҳсда «Бавария» сафарда «Юнион Берлин» билан тўқнаш келди ва сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди — 2:2.

Дастлаб ҳисоб 27-дақиқада Данило Дуки томонидан очилди. 38-дақиқада Луис Диас мувозанатни тиклади.

83-дақиқада Дуки дубль қайд этган бўлса, 90+3-дақиқада Харри Кейн мюнхенликларни мағлубиятдан қутқариб қолди.

Шу тариқа, «Бавария» жорий мавсумда илк бор очко йўқотди, бироқ 28 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Юнион» эса 12 очко билан 10-ўринда бормоқда.

Бундеслига. 10-тур

«Юнион» — «Бавария» 2:2

Голлар: Дуки (27, 83) — Диас (38), Кейн (90+3).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг