locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бавария» жорий мавсум илк бор очко йўқотди

Мюнхенликлар Бундеслиганинг 10-турида «Юнион» билан дуранг ўйнади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Бавария» жорий мавсум илк бор очко йўқотди
ФОТО: Getty Images
Бундеслига Германия
08.11.2025, Як.
Юнион
2
Бавария
2

Мюнхеннинг «Бавария» клуби жорий мавсумда илк бор очко йўқотди. Венсан Компания шогирдлари Бундеслиганинг 10-турида «Юнион Берлин» меҳмони бўлиб, 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

Бу ўйинга қадар мюнхенликлар барча турнирлар доирасида 16 та ўйинда 16 ғалаба қайд этганди:

9 та — Бундеслигада,

4 та — Чемпионлар лигасида,

2 та — Германия Кубогида,

1 та — Германия Суперкубогида.

Ушбу дурангдан сўнг «Бавария» Бундеслигада 28 очко билан пешқадамликни сақлаб қолди. «Юнион» эса 12 очко жамғарган ҳолда 10-ўринни эгаллаб турибди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг