Ботирали Эргашев «Нефтчи» билан икки йиллик шартнома имзолади
Ботирали Эргашев ўзининг майдондаги тажрибаси, тезкор реакцияси ва ишончли дарвозабонлиги билан фарғоналикларнинг ҳимоя чизиғини мустаҳкамлайди.
photo: Neftchi FK
Ўтган мавсум чемпиони, тажрибали дарвозабон Ботирали Эргашев жамоамиз билан икки йиллик шартнома имзолади. У янги мавсумда ҳам жамоамиз дарвозасини ишончли ҳимоя қилади.
"Ботирали Эргашев ўзининг майдондаги тажрибаси, тезкор реакцияси ва ишончли дарвозабонлиги билан жамоамизнинг ҳимоя чизиғини мустаҳкамлайди. У ҳар бир ўйинда жамоага хавфсизлик ва барқарорликни олиб киради.
Ишонамизки, Ботирали Эргашев янги мавсумларда жамоамизга муҳим ҳисса қўшади ва олдимизга қўйилган юксак мақсадларга эришишда етакчи рол ўйнайди.
Футболчига клубимиз сафидаги фаолиятида омад, соғлик ва ёрқин ғалабалар тилаймиз",— деб ёзилади клуб расмий саҳифасида.
Иброҳим Жалолов
Редактор