locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бавария» 2023 йилдан бери илк бор ўз майдонида «Боруссия Д»ни мағлуб этди

Мюнхенликлар жорий мавсум юз фоизлик натижа қайд этмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Бавария» 2023 йилдан бери илк бор ўз майдонида «Боруссия Д»ни мағлуб этди
ФОТО: Getty Images
Бундеслига Германия
18.10.2025, Як.
Бавария
2
Боруссия Д
1

«Бавария» Германия Бундеслигасининг 7-турида «Боруссия Дортмунд»ни 2:1 ҳисобига мағлуб этди. Шу тариқа, мюнхенликлар ўз майдонида «асалари»ларни 2023 йилдан бери илк бор енгишга эришди.

Ўша пайтда, яъни Германия чемпионатининг 2022/2023 йилги мавсумининг 26-турида «Бавария» «Боруссия Д» устидан 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Кейинги ўйинларда эса дортмундликлар дастлаб Мюнхен клубини 2023/2024 йилги мавсумнинг 27-турида 2:0 ҳисобида мағлуб этган, сўнгра жамоалар ўтган мавсумнинг 29-турида 2:2 ҳисобида дуранг ўйнашган.

Мазкур ғалабадан сўнг «Бавария» 21 очко билан Бундеслига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Боруссия Д» эса 14 очко билан 4-ўринда бормоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг