locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Барселона”нинг собиқ футболчиси “Бетис”га қайтишга яқин турибди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Барселона”нинг собиқ футболчиси “Бетис”га қайтишга яқин турибди
ФОТО: Getty Images

“Лидс Юнайтед” ҳимоячиси Эктор Фирпо тез орада “Бетис”га қайтиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Манбага кўра, томонлар ўртасидаги музокаралар якунловчи босқичда, Фирпо “Бетис” билан эркин агент сифатида 3 йиллик шартнома имзолайди.

Эслатиб ўтамиз, Фирпо аввалроқ 2015-йилдан 2019-йилгача “Бетис” сафида, 2019-йилдан 2021-йилгача “Барселона” сафида фаолият юритган.

Маълумот учун, Фирпо ўтган мавсумда 35 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги баҳоси 8 миллион еврони ташкил қилмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг