“Барселона”нинг собиқ футболчиси Аббосбек Файзуллаевга маслаҳат берди
Москванинг ЦСКА клуби ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич ҳамюртимиз Аббосбек Файзуллаев ҳақида гапирди.
Босниялик футболчи Файзуллаевга “Барселона” эътиборини қандай қилиб жалб этиш бўйича маслаҳатлар берди.
“Аббосда ажойиб футбол фазилатлари бор. Агар сиз “Барселона”га ўтмоқчи бўлсангиз, унда сиз ўз орзуингизга ишонишингиз ва унга интилишингиз керак.
Йўл жуда қийин ва узоқ, лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам мақсадингиздан воз кечишингиз керак эмас. Сиз ҳар куни кўп меҳнат қилишингиз, фидойилик билан ўйнашингиз ва ҳар жабҳада яхшироқ бўлишга интилишингиз керак”, - дейди Пьянич.
Маълумот учун, Аббосбек Файзуллаев жорий мавсум “армиячилар” сафида 28 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Трансфермаркт'даги нархи 8 миллион еврога баҳоланмоқда.