«Барселона»нинг Ла Лигада чемпионлик учун имконияти ошди
Ла Лигада чемпионлик учун кураш авжига чиқади.
ФОТО: Getty images
Opta мутахассислари суперкомпьютер орқали ўтказган тадқиқртларига кўра, “Барселона”ни Ла Лигадаги энг асосий фаворит деб ҳисоблайди.
Германиялик Ҳанси Флик жамоаси ҳозирда турнир жадвалида пешқадам. Каталония клубининг чемпионлик учун имкониятлари 62,55 фоизга етди.
“Реал”нинг чемпионлик учун имконияти анча паст - 31,4 фоиз. Кучли учликни 2,97 фоиз кўрсаткич билан «Атлетико» якунлаб берди.
Ҳозирда Хаби Алонсо жамоаси 2-ўринда бормоқда. 26 октябрь куни “Реал” ўз майдонида “Барселона”ни қабул қилади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист