locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Барселона” ўз таркибини “Байер” етакчиси билан кучайтирмоқчи

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Барселона” ўз таркибини “Байер” етакчиси билан кучайтирмоқчи
ФОТО: IMAGO

Каталониянинг “Барселона” клуби “Байер”нинг 29 ёшли чап қанот ҳимоячиси Александро Грималдога қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда El Nacional нашри хабар берди.

Манбага кўра, испан гранди спорт директори Деко ва жамоа бош мураббийи Ханси Флик ҳам Грималдонинг трансферига ижобий қарамоқда.

Қайд этилишича, каталонияликлар 21 ёшли чап қанот ҳимоячиси Александро Балдега рақобат таклиф қилмоқчи.

Маълумот учун, Грималдо жорий мавсум барча турнирларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди. Унинг leverkuzenликлар билан тузган амалдаги шартномаси 2027-йилнинг ёзида якунга етади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг