«Барселона» ўз футболчиси билан шартнома бекор қилмоқчи
Фото: Getty Images
"Барселона" Ориол Ромеу билан шартномани бекор қилиши мумкин. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.
Манбага кўра, "кўк-анорранглилар" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик "Жирона"га ижара асосида қайтган 33 ёшли ярим ҳимоячини ўз режаларига киритмаяпти
Футболчининг клуб билан битими 2026 йилнинг ёзида якунланади. Каталонияликлар у билан тугайдиган шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти.
Барча томонлар футболчининг келажаги масаласини “Барселона”нинг Осиё турнеси бошланишидан олдин ҳал қилмоқчи.
Баҳром Бобонов
Редактор