locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Барселона” янги дарвозабон трансфери бўйича келишувга эришди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Барселона” янги дарвозабон трансфери бўйича келишувга эришди
ФОТО: Getty Images

Каталониянинг “Барселона” клуби “Эспаньол” дарвозабони Жоан Гарсиянинг агентлари билан келишувга эришди. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, томонлар ўртасида тузилажак шартнома 5 йилга мўлжалланган. Айни дамда битим футболчи томонидан маъқулланиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, Гарсия кўплаб таклифлар олган, хусусан, “Арсенал”, “Ньюкасл”, “Астон Вилла”, “Наполи”, “Интер” ва “Байер” каби клублар испаниялик голкиперга қизиқиш билдирган.

Гарсия шу ҳафта охирида бўлиб ўтадиган агентлар билан учрашувдан сўнг бир қарорга келади. Таъкидланишича, “кўк-анорранглилар” футболчининг товон пули бўлган 25 миллион еврони тўлашга тайёр.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг