“Барселона\" Войцех Щесни ўрнига номзодларни кўриб чиқмоқда
Каталониянинг “Барселона” клуби дарвозабон Войцех Щеснининг келажагини муҳокама қилмоқда. Унинг шартномаси 2026-йилнинг ёзида якунга етади.
Шу муносабат билан “кўк-анорранглилар” раҳбарияти поляк голкиперининг ўрнини боса оладиган ва Марк-Андре тер Штеген билан рақобатлаша оладиган дарвозабонлар рўйхатини тузиб чиқди. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, испан гранди “Лилл”нинг 23 ёшли дарвозабони Люк Шевалье, “Брайтон”нинг 22 ёшли посбони Барт Вербругген ва “Эспаньол” аъзоси Жоан Гарсияга қизиқиш билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Щесни клуб унга шартномани узайтиришни таклиф қилгани, аммо у бу масалани оиласи билан муҳокама қилиши кераклигини айтганди.