“Барселона” спорт директори Роналд Араухонинг келажагига ойдинлик киритди
Уругвайлик футболчининг каталонияликлар билан шартномаси 2031-йилгача амал қилади.
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images
Каталониянинг “Барселона” клуби спорт директори Деко Роналд Араухонинг жамоадаги келажаги ҳақида гапирди.
“Биз Роналддан мамнунмиз. У клубда бахтли, шунинг учун унинг келажаги ҳақида гапиришдан маъно йўқ”, - дея Деконинг сўзларини келтиради Фабрицио Романо.
Маълумот учун, Араухо 2020-йилдан бери “Барселона” сафида ўйнаб келмоқда. У жорий мавсум барча турнирларда 24 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
26 ёшли уругвайлик футболчининг каталонияликлар билан тузган амалдаги шартномаси 2031-йилгача амал қилади. Унинг Transfermarkt’даги нархи 50 миллион евроға баҳоланмоқда.