\"Барселона\" Шесни билан шартномани узайтирди
Фото: Getty Images
Войчех Шченсни "Барселона" билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
Каталония клуби 35 ёшли дарвозабон билан 2027 йил июнь ойигача бўлган янги шартнома имзолаган. Томонлар битимни узайтириш борасида узоқ вақт давомида музокара ўтказиб, ниҳоят келишувга эришди.
Шченсни ўтган қишда Марк-Андре тер Стегеннинг оғир жароҳатидан сўнг фаолиятини қайта бошлади ва "Барселона" билан шартнома имзолаган эди. Дарвозабон Ла Лигада 15 ўйин ўтказиб, уларнинг 8 тасида дарвозасини "қуруқ" сақлади.
Баҳром Бобонов
Редактор