locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» Рэшфорднинг трансферини эълон қилди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Барселона» Рэшфорднинг трансферини эълон қилди
Фото: Getty Images

"Барселона" Англия терма жамоаси ҳужумчиси Маркус Рэшфорднинг трансферини расман эълон қилди.

Каталонияликлар 27 ёшли футболчини "Манчестер Юнайтед"дан 2025/2026 йилги мавсум охиригача ижарага олди. Рэшфорд каталонияликлар сафида 14-рақам остида ўйнайди. Ижара шартномасида тўлиқ трансфер варианти мавжуд.

"Манчестер Юнайтед" академияси тарбияланувчиси ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини “Астон Вилла”да ўтказди ва у ерда 41 та ўйинда 11 та гол ва 9 та голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, Рэшфорд 2016 йилдан буён Англия терма жамоаси шарафини халқаро майдонда ҳимоя қилиб келмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг