locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Барселона” президенти Ламин Ямал билан шартномани узайтириш борасида фикр билдирди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Барселона” президенти Ламин Ямал билан шартномани узайтириш борасида фикр билдирди
ФОТО: Getty Images

Каталониянинг “Барселона” клуби президенти Жоан Лапорта Ламин Ямалнинг 2026-йилнинг ёзида якунга етадиган шартномасини узайтириш ҳақидаги саволга жавоб берди.

“У “Барса”ни яхши кўрадиган ва шу авлоднинг бир қисми бўлган даҳо. Ламин - ажойиб индивидуал иқтидорга эга футболчи.

Унинг агенти Хорхе Мендеш, биз у билан осон мулоқотга кирамиз. Ямалнинг шартномасини узайтириш амалда келишиб олинган, фақат имзо қўйиш қолди, холос”, - дейди Лапорта.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВда Ямал 18 ёшга тўлганидан сўнг “Барселона” билан шартномасини 2030-йилга қадар узайтириши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг