locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Барселона” президенти Ла Лига'га қарши уруш бошлади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Барселона” президенти Ла Лига'га қарши уруш бошлади
ФОТО: fcbarcelona.com

Каталониянинг “Барселона” клуби президенти Хуан Лапорта Дани Ольмо ва Пау Викторнинг Ла Лигадан рўйхатдан ўтказилиши бўйича вазиятга муносабат билдирди.

“Биз Ла Лиганинг бу ишини жавобсиз қолдирмаймиз. Улар бизнинг манфаатларимизга зарар етказмоқчи.

Аввалроқ Ла Лига Пау Виктор ва Дани Ольмонинг шартнома имзолашини маъқуллаган эди. Энди эса улар фикрини ўзгартирди. Нима учун? Улар дастлаб операцияни маъқуллашда хато қилганми?”, - дея Лапортанинг сўзларини келтиради Фабрицио Романо.

Маълумот учун, ҳозирда Ольмо ва Викторнинг “Барселона”даги келажаги ноаниқ бўлиб қолмоқда. Иккала футболчига ҳам молиявий муаммолар сабаб каталонияликлар сафида ўйнаш таъқиқланиши мумкин.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг