locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Барселона” Нико Уильямсга узоқ муддатли шартнома таклиф қилмоқда

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Барселона” Нико Уильямсга узоқ муддатли шартнома таклиф қилмоқда
ФОТО: Getty Images

Каталониянинг “Барселона” клуби “Атлетик” вингери Нико Уильямс билан дастлабки келишувга эришди. Бу ҳақда журналист Санти Ауна хабар бермоқда.

Манбага кўра, 22 ёшли футболчи билан 2031 йилга қадар мўлжалланган шартнома ва йилига 12 миллион евро маош таклиф қилинган.

Маълумот учун, Уильямс ўтган мавсум барча турнирларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 70 миллион еврога баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг