locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Барселона\" Нико Уильямс трансфери қачон якунланиши маълум бўлди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Барселона" Нико Уильямс трансфери қачон якунланиши маълум бўлди
ФОТО: Getty Images

Каталониянинг “Барселона” клуби келаси ҳафтада “Атлетик" вингери Нико Уильямснинг трансфери учун зарур бўлган тўловни тўлиқ тўлашга тайёр бўлади. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, 22 ёшли футболчининг расмий трансфери 1-июлдан кейин эълон қилинади. Таъкидланишича, Уильямс “Барселона”да фаол равишда уй-жой изламоқда.

Қайд этилишича, каталонияликлар Уильямснинг трансфери бўйича келишувни тезлаштириш учун барча имкониятларни ишга солмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Барселона” Уильямс учун “Атлетик”ка 58-62 миллион евро тўлашга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Бироқ, ҳозирда клублар ўртасида келишмовчиликлар бор. Сабаби Бильбао клуби барча пулларни бирданига тўлашни таъкидламоқда. “Барселона” эса уни қисмларга бўлиб тўламоқчи.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг