“Барселона” Мессидан бўлган қарзидан қутулди
ФОТО: Getty Images
Каталониянинг “Барселона” клуби асосий таркиб ва захира ўйинчиларига кечиктирилган маошларнинг охирги қисмини тўлашни якунлади. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, каталонияликларнинг энг катта қарзи Мессига тегишли. Аргентиналик футболчи учун якуний тўлов 5,95 миллион еврони ташкил қилади. Мессининг вакиллари “Барселона” ўз мажбуриятини муносиб тарзда бажарганини таъкидламоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Барселона” COVID-19 сабаб молиявий инқирозга юз тутган ва шу сабабли ўз футболчиларига барча маошларни ўз вақтида тўлай олмаганди.
Насрулло Каримов
Журналист