locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Барселона” Луис Диас бўйича дастлабки музокараларни бошлади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Барселона” Луис Диас бўйича дастлабки музокараларни бошлади
ФОТО: Getty Images

Англиянинг “Ливерпуль” клуби вингери Луис Диас “Барселона”нинг ёздаги асосий трансфер мақсадига айланган. Бу ҳақда инсайдер Флориан Плоттенберг хабар бермоқда.

Манбага кўра, каталонияликлар молиявий муаммолар ва янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ муаммоларга қарамасдан, “Ливерпуль” билан дастлабки музокараларни бошлаган.

Қайд этилишича, колумбиялик футболчининг трансфери “Барселона”га қимматга тушади, аммо унга бўлган қизиқиш ҳамон жиддийлигича қолмоқда.

Маълумот учун, Диас ўтган мавсум барча турнирларда 50 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt’даги нархи 70 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг