«Барселона» Левандовски билан шартномани узайтирмайди
Польшалик форварднинг клуб билан амалдаги битими 2026 йилнинг ёзида ниҳоясига етади.
ФОТО: Getty images
"Барселона" 37 ёшли ҳужумчи Роберт Левандовски билан тузилган шартномани узайтирмасликка қарор қилди. Бу ҳақда Sport.es хабар берди.
Польшалик форварднинг клуб билан амалдаги битими 2026 йилнинг ёзида ниҳоясига етади.
Левандовски фаолиятини жорий мавсумдан сўнг якунлайдими ёки яна бир-икки йил бошқа жамоада ўйнайдими, ҳозирча номаълум.
Форвард 2022 йилдан бери каталонияликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда у барча мусобақалар доирасида 9 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 10 миллион еврони ташкил этади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист