locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» Ламин Ямалга муносиб ўринбосар топди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Барселона» Ламин Ямалга муносиб ўринбосар топди
ФОТО: Getty Images

Каталониянинг «Барселона» клуби ПСВ вингери Иван Перишични ўз сафларига қўшиб олишни истамоқда. Бу ҳақда BILD нашрига таянадиган Mundo Deportivo хабар бермоқда.

Манбага кўра, 36 ёшли хорватиялик футболчининг ПСВ билан амалдаги шартномаси жорий йилнинг 30-июнида якунланади. Томонлар ҳозирча битимни узайтириш бўйича алоқа ўрнатмаган.

Қайд этилишича, «Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Перишич билан «Бавария»да бирга ишлаган ва энди уни Ламин Ямалга рақобатчи сифатида жамоага олиб келмоқчи.

Маълумот учун, Иван Перишич 2024 йил сентябридан буён ПСВ клубида тўп сурмоқда. У ўтган мавсум барча турнирларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг