locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Барселона\" ҳимоячиси АПЛ клубига ўтиши мумкин

Унга қайси жамоа қизиқаётгани маълум бўлди
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Барселона" ҳимоячиси АПЛ клубига ўтиши мумкин
Фото: Getty Images

“Барселона” қанот ҳимоячи Жерар Мартин фаолиятини Англия чемпионатида давом эттириши мумкин, дея хабар беради Sport.es.

Манбага кўра, “Вулверхэмптон” клуби 23 ёшли ҳимоячи учун даъвогарлик қилмоқда. Каталония клуби ҳам Мартин бўйича 12 млн евролик таклиф тушса, уни қўйиб юборишга тайёр.

Футболчининг ўзи эса “Барселона”да қолишни истамоқда. Аммо “Вулверхэмптон” унинг маошини сезирарли даражада оширишга ва узоқ муддатли таклиф қилишга тайёр.

Ўтган мавсумда Жерар барча турнирларда 42та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди ва 6та ассистни ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Мартиннинг қиймати Transfermarkt портали томонидан 7,5 миллион еврога баҳоланган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг