locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Барселона\" футболчиси \"Аякс\" ёки \"Марсел\"га ўтиши мумкин

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Барселона" футболчиси "Аякс" ёки "Марсел"га ўтиши мумкин
Фото: Getty Images

"Барселона"нинг 22 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячиси Пабло Торрега "Аякс" ва "Марсел" клублари қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради Sport.es.

Манбага кўра, испаниялик футболчи "Мальорка"га ўтишга яқин эди, бироқ айни дамда у келажаги ҳақида ўйлашга вақт ажратган.

"Блауграна" футболчига шартномани узайтирмоқчи эмаслигини маълум қилди. Клуб Торрени сотишни мақсад қилгани таъкидланган.

Ўтган мавсумда Торре барча турнирларда 14 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.Трансфермаркт порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 6 миллион еврони ташкил қилади.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг