locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Барселона” Дани Ольмони мавсум охиригача йўқотиши мумкин

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Барселона” Дани Олмони мавсум охиригача йўқотиши мумкин
ФОТО: Barca Blaugranes

Каталониянинг “Барселона” клуби мавсумнинг қолган қисмини Дани Ольмосиз ўтказиши мумкин. Бу ҳақда Carrusel нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Ла Лиганинг янги аудитори клуб раҳбарларининг мавжуд бўлмаган даромадларини қайд этганини аниқлаган. “Барселона” ўзининг молиявий ҳисоботига VIP ўриндиқлардан тушадиган, ҳали мавжуд бўлмаган 100 миллион евро миқдоридаги даромадни нотўғри киритган.

Агар “Барселона” молиявий фейр-плейга амал қилиш учун 100 миллион евро топа олмаса, Ольмо рўйхатдан чиқарилиши мумкин.

Маълумот учун, Дани Ольмо жорий мавсум “Барселона” сафида 28 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Трансфермаркт'даги нархи 60 миллион еврога баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг