\"Барселона\" 7 нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи
Клуб Ла Лига қоидаларига амал қилмоқчи.
Фото: Getty Images
"Барселона" Ла Лига қоидаларига риоя қилиш учун таркибдаги 7 нафар футболчи билан хайрлашмоқчи.
Каталония клуби "Эспаньол" дарвозабони Жоан Гарсияни сотиб олди ва "Атлетик Билбао" вингери Нико Уильямс трансферига яқин турибди.
Ла Лиганинг молиявий қоидаларини, жумладан "1 га 1" қоидасини бузмаслик учун "Барселона" қуйидаги футболчиларнинг кетишига умид қилмоқда:
Марк-Андре тер Штеген, Ансу Фати, Пау Виктор, Пабло Торре, Иняки Пенья, Андреас Кристенсен ва Ориол Ромеу.
Шунингдек, Роналдь Араухо ҳам жамоани тарк этиши мумкин. Унга яхши таклиф тушса. клуб сотишга тайёр.
Розикжон Султонмуродов
Журналист