«Байер» Флориан Вирц ўрнига кимни сотиб олиши маълум бўлди
ФОТО: Getty Images
Леверкузеннинг «Байер» клуби «Ливерпул» қизиқиш билдираётган Флориан Вирцнинг эҳтимолий кетишини инобатга олиб, унга ўринбосар қидиришни бошлаб юборди. Бу ҳақда Kicker нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, «Байер» «Лион» ярим ҳимоячиси Раян Черкига эътибор қаратмоқда, бироқ айни дамда француз футболчиси учун курашда «Манчестер Сити» пешқадамлик қилмоқда.
Бундан ташқари, леверкузенликлар бош мураббийи Эрик тен Ҳаг «Аякс» ва «Манчестер Юнайтед»да бирга ишлаган Антони билан шартнома имзолаш вариантини ҳам кўриб чиқмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ливерпул» Вирцни сотиб олиш учун «Байер»га 130 миллион евро таклиф қилгани ҳақида хабар берилганди.
Насрулло Каримов
Журналист