locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Азамат Абдураимов: “Бугунги кунда Элдор Шомуродов термамизнинг ҳақиқий етакчиси!”

Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Азамат Абдураимов: “Бугунги кунда Элдор Шомуродов термамизнинг ҳақиқий етакчиси!”
ФОТО: UZPFL

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ ҳужумчиси, 1994-йилги Осиё ўйинлари ғолиби Азамат Абдураимов Sports24.uz сайтига эксклюзив интервью берди.

Суҳбат чоғида фахрий футболчимиз айни пайтда терма жамоамиз таркибидаги энг кучли футболчи кимлигини ҳам айтиб ўтди.

“Энг кучли ўйинчи ким? Менимча, бу унчалик тўғри савол эмас... Ҳар қандай терма жамоада ва ҳар бир чизиқда етакчилар бўлиши керак. Бу муҳим жиҳат.

Биринчи навбатда, жамоа сардори ҳақида гапириш мумкин: бугунги кунда Элдор Шомуродов термамизнинг ҳақиқий етакчиси! Спорт формаси бўйича ҳам, А Сериядаги сўнгги ўйинлари бўйича
ҳам.

Ҳусниддин Алиқулов Туркия чемпионатида жуда яхши ҳаракат қилмоқда, Одил Ҳамробеков ва Отабек Шўкуровлар ҳам барқарор ўйин кўрсатмоқда”, - дейди Абдураимов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 5-июн куни Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида БААга қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:00 да старт олади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг