locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мундиал йўлланмасини қўлга киритган футболчиларимиз қандай тақдирланиши маълум бўлди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мундиал йўлланмасини қўлга киритган футболчиларимиз қандай тақдирланиши маълум бўлди
ФОТО: UzbekistanFA
ЖЧ. Саралаш. Осиё
05.06.2025, Як.
БАА
0
Ўзбекистон
0

Ўзбекистон миллий терма жамоаси кеча Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида БААга қарши баҳс олиб борди ва якунда 0:0 ҳисобида дурангга имзо чекди.

Шу тариқа, вакилларимиз “A” гуруҳида 18 очко жамғариб, иккинчи ўринни нақд қилди ва муддатидан аввал Жаҳон чемпионатига йўлланма олди.

Ушбу тарихий воқеа сабабчилари бўлмиш терма жамоамиз аъзолари бугун Тошкент вақти билан соат 16:00 да юртимизга қайтиб келишади.

Хабарларга кўра, терма жамоамизнинг ҳар бир аъзосига “BYD Champion” русумидаги автомобиль совға қилинади. Шунингдек, футболчиларимиз “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан тақдирланади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг